АҚШдаги ўзбек ёшлари ўртасида "Олтин қалам" номли номли ўзбек тилидаги иншолар танлови ўтказилди

Жамият 16 Ноябрь 2015 1887

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 26 йиллиги муносабати билан Чикаго ўзбек-америка ассоциацияси томонидан "Олтин қалам" номли номли ўзбек тилидаги иншолар танлови ўтказилди.

Кун.уз нашрига маълум қилишларича, иншо учун 1 ой муҳлат берилган эди. Шу вақт мобайнида бир қанча иншолар келиб тушган. Ушбу иншолар орасидан малакали она тили ўқитувчилари томонидан 3та энг яхши ёзилган иншолар ажратиб олинган. Иншо муаллифлари аниқланган ва тақдирланган.

Иншо мавзулари қуйидагича эди:
"Ўзбек тили-она тилим"
"Ўзбекистон ватаним менинг"
"Мен ўзбекман"

Танловда биринчи ўринни пенсилваниялик Ҳасанжон Абдураҳимов, 2-ўринни Чикаго Ўзбек мактаби ўқувчиси Севара Қодирова, 3-ўринни пенсилваниялик Муслима Мирзаханова эгаллаган.

Ғолибга Amazon Kindle Paperwhite электрон китоби, фахрий ёрлиқ ҳамда Олтин қалам рамзи туширилган кийим юборилган.

Иккинчи ўрин эгасига 70 долларлик Barnes&Noble китоб дўконининг совға картаси, фахрий ёрлиқ ҳамда олтин қалам рамзи туширилган кийим юборилган.

Учинчи ўрин соҳибига ҳам 50 долларлик Barnes&Noble китоб дўконининг совға картаси, фахрий ёрлиқ ва олтин қалам рамзи туширилган кийим юборилган.

Чикаго ўзбек-америка ассоциацияси президенти Олим Шариов барча қатнашчиларга ҳамда шу танловни уюштирган борд аъзоларига барча чикаголиклар номидан ташаккур айтган ҳамда ўзбек тилини асраш ҳар бир ўзбекнинг вазифаси эканлигини эслатиб ўтган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12679 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20367 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10125 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 10959 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37790 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52139 Жамият
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:03 129 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1592 Спорт
Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари қимматлашади
Кўпроқ янгиликлар