Арнольд Шварценеггер браконьерлик муаммосига эътиборни қаратиш мақсадида фил қозиқ тишини портлатиб юборди

Маданият 16 Ноябрь 2015 2781

Голливуднинг машҳур актёри Арнольд Шварценеггер браконьерлик муаммосига эътиборни қаратиш мақсадида фил қозиқ тишини портлатиб юборди. Бу акс этган ролик интернетда пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Channel24 телеканали.

Видеода актёр танк фонида қўлида фил қозиқ тиши билан “унга талабдан умуман воз кечиш кераклигини” айтиб, томошабинларга бу суякларни олиш учун ҳар куни 96 фил ўлдирилишини тушунтирмоқда. Шундан кейин фил қозиқ тиши бир уюм сомон устида портлатиб юборилди.

Роликни яратиш ташаббусчилари сифатида АҚШ ёввойи табиатини муҳофаза қилиш жамияти чиқди. Фил қозиқ тиши Лос-Анжелес ҳайвонот боғи томондан берилди.

Channel24’нинг таъкидлашича, охирги вақтда 8 та давлатда, жумладан Хитой, АҚШ ва бир қатор Африка давлатларида ноқонуний олинган 42 тонна фил суяги намойишкорона йўқ қилинган.

2015 йилнинг октябрида Зимбабведаги Хванге миллий боғида браконьерлар томонидан фил қозиқ тиши олиш мақсадида цианид заҳари билан заҳарланган 22 та фил жасади топилган. Бунгача бир неча кун аввал Хараре халқаро аэропортида мамлакат ҳуқуқ-тартибот муассасалари Сингапурга жўнатилиши керак бўлган 173 килограмм фил суягини мусодара қилишган.

Африканинг кўпгина давлатларида айни пайтда фил тишини сотишга тўлиқ ёки қисман тақиқлов амал қилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар