Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Эсекиэль Лавесси қишки трансферлар ойнаси вақтида Каталониянинг «Барселона» клубига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, каталонияликлар 30 ёшли аргентиналик футболчи учун 5 миллион евро беришмоқчи, унинг йиллик маоши ҳам 5 миллион еврони ташкил қилади. Шартнома 2,5 йилга имзоланиши кутилмоқда.

Лавессининг француз клуби билан тузган шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Парижликлар уни текинга қўйиб юборишмоқчи эмас ва шу боисдан ҳам қишки трансферлар ойнасида футболчининг сотиб юборилиши ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

Қайд қилинишича, трансфернинг барча шартлари бўйича келишиб бўлинган, бироқ «Барселона» бош мураббийи Луис Энрике бу савдога ўзининг сўнгги розилигини ҳозирча бермаган.

Эслатиб ўтамиз, Лавесси шунингдек Италиянинг «Интер» ва «Ювентус» клублари ҳам қизиқиш билдиришган.