Bloomberg: Россия ҳукумати рублни яна 13 фоизга девальвация қилишига тўғри келади

Иқтисодиёт 16 Ноябрь 2015 5358

Захиралари тугашининг олдини олиш учун Россия ҳукумати рублни кейинги йил охирига яна 13 фоизга девальвация қилишига тўғри келади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Nomura Holdings Inc компаниясининг ҳисоб-китобларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

“Агар рубль яна тушса, ҳукумат 2016 йил охирига қадар захирасиз қолиши мумкин”, - деди компания таҳлилчиси Дмитрий Петров.
Агентликнинг таъкидлашича, иқтисодиётни диверсификация қилишга бўлган навбатга уринишга қарамай, Россия ҳукуматининг асосий умиди илгаригидек нефть-газ экспортига боғлиқ бўлиб қолмоқда, у эса, ўз навбатида, заиф рублдан манфаатдордир.

Миллий валютанинг қадрсизланиши Россия энергетик секторидаги буромадни қоплайди. 2015 йили нефть ўртача 22 фоизга, рубль эса 12 фоизга тушди, шу боис бюджет камомадини қоплаш учун ҳукумат рублнинг заифлашишини кутмоқда.

Кўпроқ янгиликлар