БМТ Бош котиби Пан Ги Мун мана шу ҳафтда Шимолий Корея пойтахти Пхеньянга ташриф буюради, деб маълум қилди “Ренхап” агентлиги.

Маълум қилишларича, бу БМТ Бош котибининг шу лавозимга тайинланганидан буён Шимолий Кореяга илк ташрифи бўлади.

Агентликнинг қўшимча қилишича, ушбу ташриф Жанубий Корея ва КХДР ўртасидаги зиддиятни яхшилашга ва Шимолий Корея ядро дастури билан боғлиқ хавфли вазиятни ҳал этишда ёрдам беради.