Chevrolet компанияси бир неча ойлар муқаддам Россия бозоридан чиқиб кетган Opel брендининг Camaro, Corvette, Tahoe русумларинигина ушбу мамлакат бозорида қолдирган эди. Шу билан бирга, 2016 йилдан Россия бозорига рестайлингдан ўтказилган Cobalt қайтиши мумкинлиги айтилмоқда. Машинанинг илгариги модели бу бозорда етарлича машҳурликка эга бўла олмаган эди.

Айтилишича, Cobalt Россияга Ravon R4 номи остида қайтади. Унинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши тахмин қилинмоқда.
Бразилиянинг Autos Segredos нашри ёзишича, машина дизайни кескин ўзгаради. Радиатор панжараси, фронтал ва орқа оптика ҳамда бамперлар тамоман янгиланади. Ташқи зеб беришда хромдан кўпроқ фойдаланилади. Интерьерга эса тегилмайди, фақат салон қулайликларига сенсорли дисплей ҳамда орқа кўриниш камераларига эга MyLink II мультимедия тизими қўшилади.

Бразилияда ишлаб чиқарилган Cobalt’да ҳам, Ravon R4 седанларидан ҳам биттадан бензин двигатели бўлади. Ўзбекистондан Россияга етказиладиган модификацияда илгаригидек 105 от кучига эга 1.5 л ли моторга эга бўлса, Бразилияда мижозларга 1.8 ли 4 цилиндрли 110 от кучига эга атмосферали двигателлар таклиф этилади.
Машина LTZ ва Elite комплектацияларида чиқади