Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Сурхондарё вилояти Денов тумани бошқармаси томонидан ўтказилган тадбир давомида фуқаро С. Отабоев шериги Ҳ. Аҳмедова билан бирга Водий маҳалласида яшовчи Ф. Акобировнинг ёрдамчи хўжалигида цех ташкил қилиб, алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.

“Ҳуқуқ” нашрида келтирилишича, яширин цехдан қўлбола усулда тайёрланган 0.5 л ҳажмли 64 шиша ароқ, қалбаки 100 дона акциз маркаси ва бошқа товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Вилоят ДСЭНМнинг хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ичимликлар истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарарли эканлиги аниқланди.