“Ҳамма нарса ичида” тизими бўйича ишловчи дунёдаги энг яхши меҳмонхона деб Мальдив оролларидаги беш юлдузли Kurumba Maldives тан олинди.

Энг яхши меҳмонхоналар рўйхатини сайёҳларга мўлжалланган TripAdvisor сайти эълон қилди. Бундай меҳмонхоналардаги энг арзон хона нархи кунига ўртача 500 долларни ташкил қилади.

180 ўринли меҳмонхонада 5 ресторан ва 3 бар ишлайди. Дам олувчилар хизматида спа маркази, 2 ҳовуз, тунги клуб ва 3 теннис корти бор.
Иккинчи ва учинчи ўринга Мексиканинг Le Blanc Spa Resort ва Excellence Playa Mujeres меҳмонхоналари эгаллади.

Учинчи ўрин Туркиянинг Voyage Belek Golf & Spa муассасига насиб қилди. Илгарироқ у Европанинг бу турдаги энг яхши муассаси деб тан олинган эди.
Кучли ўнликка, шунингдек, Доминикан Республикаси ва Бразилияда жойлашган меҳмонхоналар кирди.