1936 йили Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларининг иштирокчиси, хитойлик Го Цзе 15 ноябрь куни 103 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Мазкур Олимпиада ўйинларида диск улоқтириш мусобақасида иштирок этган Го Цзе 41 м. 13 см. натижа қайд этиб, Хитой рекордини янгиланган эди.

Спортчи сифатида фаолиятини якунлаган Го Цзе 1950 йилдан 1987 йилга қадар Сиань жисмоний тарбия институтида мураббий ва илмий ходим сифатида меҳнат қилган.

2008 йили Пекин шаҳри (Хитой)да бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари олдидан эса Го Цзе машъалани Сиань кўчаси бўйлаб олиб ўтилишида бевосита иштирок этган. Ушбу хабар, Халқаро енгил атлетика ассоциациялари федерацияси (IAAF)нинг расмий сайтида берилди.