G20 давлатлари етакчилари террорчилик ташкилотларини бирор-бир жиҳати бўйича фарқламайдилар, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

“Биз террорчилик ташкилотларини ажратмаймиз. Агар бундай қиладиганлар бўлса, улар катта хатога йўл қўядилар”, деб айтди Эрдўған матбуот-анжуманида.

Эрдўған таъкидлаганидек, G20 давлатлари халқаро террорчиликка қарши курашни давом эттиришга тайёрлар, Суриядаги ихтилофнинг барча иштирокчилари ўртасида келишилган резолюциясиз бу курашнинг иложи бўлмайди.