Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус мамлакат Париждаги терактлардан сўнг ИШИДга қарши ҳаракат олиб боришга “қонуний ҳуқуқ”қа эга бўлганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Associated Press.

Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган G20 саммитида у Сурия Раккасида ИШИД бўйлаб авиазарбалар бериш ҳақидаги қарор “сиёсий” бўлгани ва Франция мамлакат пойтахтида содир бўлган ҳодисалардан сўнг мавжудлик ва фаоллик кўрсатиши лозимлигини қайд этиб ўтди.

Аввалроқ француз ҲҲК Суриянинг Ракка шаҳрида ИШИД марраларига кенг кўламли зарбалар бергани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни тунда Париж шаҳрида туркум террористик ҳужумлари содир этилган эди. Жароҳат олганлар сони 352 нафарни ташкил этиб, улардан 99 нафарининг аҳволи ўта оғир. Франция президенти Франсуа Олланд сўзларига кўра, давомли террористик ҳужумлар ортида ИШИД жангарилари турибди.