ФИФА ахлоқ қўмитаси Непал футбол ассоциацияси (ANFA) президенти Ганеш Тапани футболга алоқадор ҳар қандай фаолият туридан 10 йил муддатга четлаштирди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатди.

2014 йилнинг октябрь ойида Тапа коррупцияда айбланиб вақтинчалик ташкилот раҳбарлигида қолдирилганди. 2014 йилнинг ноябрида эса Непал футбол раҳбари ФИФА томонидан тўрт ойга ҳар қандай футбол фаолиятидан четлаштирилганди. Ўшанда мазкур муддат узайтирилиши мумкинлиги ҳақида банд ҳам киритилганди.

Тапа молиявий масалаларда пулларни ўзлаштириш бўйича айбдор деб топилган. Шунингдек у 20 минг Швейцария франки миқдорида жарима ҳам тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Лаос футбол раҳбари Випхет Сихачакр ҳам коррупция билан боғлиқ машмашаларга аралашиб қолгани учун футболдаги фаолиятидан икки йилга четлатилган ва 40 минг франк миқдорида жаримага тортилганди.