Финляндия жанубидаги Эспоо шаҳрида яшовчи шахс "Риннекоти" номли қочқинларни қабул қилиш маркази олдида ўқотар қуролдан ўқ узди. Бу ҳақда Yle нашри хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, 14 ноябрь куни 47 ёшли ушбу шахс марказ ёнидаги уйда маст аҳволда пайдо бўлган ва хурсандчилик қилиш давомида тўппончадан ўқ узган.

Воқеа жойига полициячилар етиб келган ва қонунбузар қўлга олинган.

Маълум қилинишича, ушбу шахс фақат ҳавога ўқ узган ва бу воқеадан ҳеч ким жабрланмаган.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолат Лахти шаҳридаги қочқинларни қабул қилиш марказида ("Хеннал") содир бўлган. Бу вазиятда ҳужум қилувчи бинонинг деразаларини ғишт билан уриб синдирган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.