«Форсаж 8» бадиий фильмига автоҳалокатда вафот этган Пол Уокер образи ҳам киритилади. Бу ҳақда Master Herald нашри хабар тарқатмоқда.

Брайан О'Коннор Уокер ижро этадиган қаҳрамонни унинг олдинги қисмларда суратга тушган тасвирларидан олиб компьютер графикаси орқали жонлантирмоқчи. Катта эҳтимолки, суратга олиш жараёнида актёрнинг акаларидан бири иштирок этади.

Ҳозирча Universal Pictures студияси бу маълумотни тасдиқламаган. Кинокарина олдин маълум қилинганидек, 2017 йилнинг апрелида киноэкранларга чиқарилиши кутилмоқда.

Пол Уокер «Форсаж» киносериалининг асосий ролларидан бирини ижро этиб келган. Еттита фильмнинг олтитасида, жумладан «Форсаж 7»да ҳам вафот этгунига қадар (2013 йил ноябрда вафот этган) суратга тушган.

Universal студияси учун «Форсаж» — энг фойдали лойиҳа саналади. Фильмнинг барча қисмлари умумий ҳисобда кинопрокатларда 2,3 миллиард доллар ишлаб топган. Еттинчи қисмнинг ўзи 1,5 миллиард доллар ишлаган.