Франция бош вазири: ИШИД Европада янги терактлар содир этишга тайёрланмоқда

Жаҳон 16 Ноябрь 2015 3901

Франция бош вазири Мануэль Вальснинг RTL телеканали эфирида маълум қилишича, ИШИД томонидан Европада янги терактлар содир этилиши хавфи мавжуд.

Унинг сўзларига кўра, жангарилар "Франция ва Европанинг бошқа мамлакатларида навбатдаги терактларнинг амалга оширмоқчи".

Вазирнинг қайд этишича, Париждаги давомли терактлар ўтказиш режаси Сурия ҳудудида ишлаб чиқилганди.

"Бизнинг авлодимиз узоқ вақтгача террор хуружи таҳдиди остида яшашга мажбур. Биз доимо огоҳликда туришимиз керак", дейди Вальс.

Вальснинг тасдиқлашига кўра, бутун мамлакат бўйлаб аксилтеррор амалиётлари ўтказилиши давом эттирилади.

Бироз олдинроқ, Париж терактлари суриялик Абдулҳамид Абауд томонидан ташкил қилингани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ИШИД жангарилари томонидан давомли терактлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу хунрезликлар натижасида 129 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 352 нафарни ташкил этади. Жароҳатланиб шифохонага ётқизилганларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар