Францияда 16 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Тошкент вақти билан 16:00) умумхалқ сукут сақлаши маросими ўтказилди.

Париж теракти қурбонлари хотирасига шундай тарзда ҳурмат бажо келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ИШИД жангарилари томонидан давомли терактлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу хунрезликлар натижасида 129 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 352 нафарни ташкил этади. Жароҳатланиб шифохонага ётқизилганларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.