Франция ҳукумати фаол тарзда радикал ваъзлар олиб бориладиган масжидларни ёпишга қарор қилди, дея хабар бермоқда BFM.

Мамлакат бош вазири Мануэль Вальс сўзларига кўра, “республика қадр-қимматига салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай масжид ва ассоциацияларни ёпиш зарур”.

“Бизнинг қадр-қимматликларимизга қаратилган радикал мақсадлари бўлган ҳар қандай хорижликларни чиқариб юборишимиз керак”, - дея таъкидлаб ўтди бош вазир.
Мануэль Вальс террористлар Франция ва бошқа мамлакатларда янги террористик актларни амалга оширишга тайёгарлик кўраётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни тунда Париж шаҳрида туркум террористик ҳужумлари содир этилган эди. Жароҳат олганлар сони 352 нафарни ташкил этиб, улардан 99 нафарининг аҳволи ўта оғир. Франция президенти Франсуа Олланд сўзларига кўра, давомли террористик ҳужумлар ортида ИШИД жангарилари турибди.