Франция ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан бир кечада (15 ноябрь кечасида) аксилтеррор мақсадларидаги 168та рейд ўтказилди. Бу ҳақда Liberation хабар берган.

Бу ҳақдаги маълумот, Франция ИИВ раҳбари Бернар Казнев томонидан махсус брифинг вақтида айтилган.

Казневнинг айтишича, бу рейдлар давомида 23 киши ҳибсга олинган.

Вазирнинг қўшимча қилишича, йил бошидан буён 6 киши ИШИДга қўшилгани учун Франция фуқаролигидан маҳрум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ИШИД жангарилари томонидан давомли терактлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу хунрезликлар натижасида 129 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 352 нафарни ташкил этади. Жароҳатланиб шифохонага ётқизилганларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.