Франциядаги терактлардан сўнг Қирғизистонда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Жаҳон 16 Ноябрь 2015 2168

Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари Франциядаги қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилгани муносабати билан хавфсизлик чораларини кучайтиришга киришди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ вакили ТАСС мухбирига маълум қилди.

“Ходимларимиз стратегик муҳим саналган барча объектлар ва одамлар кўп тўпланадиган жойларни ҳимоя қилишни ўз қўлига олган, - деди вазирлик вакили. – Бундан ташқари, тезкор қидирув йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳам фаоллашган”. Республика аҳоли пунктлари, айниқса пойтахтда милиция ходимларидан иборат мобиль гуруҳларнинг патрулликлари сони ортган.

14 ноябрь куни қирғиз ҳукумати раҳбари Темир Сариев ИИВ ва миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, Франциядаги терактлар муносабати билан мамлакатда хавфсизлик чораларини кучайтириш, доимий равишда профилактика ўтказиш тўғрисида кўрсатмалар берган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар