Француз полицияси аксилтеррор рейдлар ўтказишни бошлади

Жаҳон 16 Ноябрь 2015 1631

Франция полицияси Париждаги воқеалардан кейин мамлакат бўйлаб террорчиликка алоқадор бўлиши мумкин шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли амалиётлар ўтказишни бошлади. Бу ҳақда Guardian нашри хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, фаол ҳаракатлар Тулуза, Гренобль ва Сант-Калаис шаҳарларида олиб борилмоқда.

Охирги хабарларда айтилишича, Гренобль шаҳрида бир неча гумондор қўлга олинган. Уларда ўт очар қуроллар борлиги аниқланган.

Қайд этиш керакки, Париждаги терактларга жавобан 16 ноябрга ўтар кечаси Суриянинг Роққа шаҳрида ИШИД базаларига Франция Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари томонидан ҳаво зарбалари берилди.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ИШИД жангарилари томонидан давомли терактлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу хунрезликлар натижасида 132 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 349 нафарни ташкил этади. Жароҳатланиб шифохонага ётқизилганларнинг 96 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 15028 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43968 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46031 Lifestyle
Фото: Андижон вилояти ҳудудида снаряд топилди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 549 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1542 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 689 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар