“Катта йигирматалик” давлатлари етакчилари террорчиликка қарши муаммо бўйича қўшма баёнотда охирги терактларни қораладилар ва бу терактлар ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини исботлашини айтдилар.

“Дунёда давом этаётган ва яқинда бўлиб ўтган терактлар террорчиликка қарши курашда янада яқиндан халқаро бирдамлик ва якдиллик зарурлигини намойиш қилди”, дейилмоқда баёнотда.

“Йигирматалик” давлатлари етакчилари 12 ноябрдаги Париждаги ва 10 октябрдаги Анқарадаги терактларни “қатъиян” қораламоқдалар.

“Террорчиликка қарши кураш барча давлатларимизнинг устувор вазифаси ҳисобланади ва биз терактларнинг олдини олиш ва илдизи билан йўқ қилиш учун кучайтирилган халқаро бирдамлик ва якдиллик йўли билан биргаликда ишлашимизни тасдиқлаймиз”, дейилмоқда баёнотда.

“Йигирматалик” етакчилари бу кураш “БМТнинг бошчилигида, БМТ низомига мувофиқ ва халқаро ҳуқуқ мажбуриятлари, жумладан халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи, жумладан инсон ва муҳожирлар ҳуқуқларига амал қилган ҳолда” олиб борилиши кераклигини тасдиқладилар.