“Йигирмалик” давлатлари террорчиликнинг ҳар қандай шаклига қарши курашишга тайёр. Бу ҳақда Туркиянинг Белек шаҳрида ўтаётган G20 саммитида Германи канцлери Ангела Меркель айтиб ўтди.

“Биз ушбу саммит орқали шундай хабар бермоқчимизки, биз террорчиликнинг ҳар қандай шаклидан кучлироқмиз”, - деди у.
Меркель Париждаги терактларни тафтиш қилиб, жиноятчиларни жазолашга чақирди.