Германиядаги 2006 йилги ЖЧга велосипедда борган марғилонлик мухлис Акрам Маъруфжонов вафот этди

Жамият 16 Ноябрь 2015 3774

Футбол бўйича 2006 йили Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига велосипедда борган марғилонлик Акрам Маъруфжонов 65 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Дарё» нашрининг мобил мухбири хабар қилган.

2008 йилда Маъруфжонов Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби собиқ дарвозабони Оливер Каннинг хайрлашув учрашувида иштирок этиб, унга зарбоф тўн ва дўппи кийдирган, невараси учун эса Каннинг дастхати туширилган клуб либосини эсдалик сифатида қабул қилганди.

Маъруфжонов 2010 йили ЖАРда ва 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатларига велосипедда бориш орзусини амалга ошира олмаган. Бироқ у Россиядаги ЖЧ—2018 турнирига велосипедда бориб, мундиал ўтказиладиган барча шаҳарларни кезиб чиқмоқчи эди.

Кўпроқ янгиликлар