ИШИДнинг ўсмирларни ёллаш методлари яхши ишламоқда, ва террорчилардан бирининг ёши 18да эканлигини бу фикрни тасдиқлайди, деб ёзади The Guardian.

Ўсмирлар террорчилар фаолиятига борган сайин кўпроқ жалб қилинмоқда. 10 йил муқаддам Буюк Британияда мактаб ёшидаги болаларнинг экстремистик гуруҳлар фаолиятидаги иштироки нотабиий ва кам учрайдиган ҳолат бўлса, ҳозир бу одатий ҳолга айланди.

2005 йили Лондонда содир этилган терактда 19 ёшли боланинг иштироки жамоатчиликка ҳайратга солган эди. Бугун эса бу ёшдаги юзлаб шахслар Сурияга йўл олмоқда.
ИШИД методлари “ал-Қоида” методларидан кўра самаралироқ бўлиб чиқмоқда. Террорчилар Ғарб ўсмирларига қандай таъсир ўтказишни яхши билишади, шу боис уларнинг тарғибот роликлари бир томондан,

видеоўйинни, бошқа томондан, жангари фильм трейлерини эслатиб юборади. Террорчилар ёшларга қурол беришни, уларни каттакон ва ҳамжиҳат жамиятнинг бир бўлагига айлантиришни ваъда қилишади.
Шунингдек, жиҳодчилар истаган аёлини ўзига никоҳлаб ола олиши, кўплаб аёлларга эгалик қила олиши ёшларнинг диққатини тортади.