АҚШнинг Индиана штати суриялик қочқинларни қабул қилишни рад этган олтинчи штат бўлди, деб хабар қилмоқда CNBC.

Ундан олдин суриялик қочқинларни қабул қилишни Мичиган, Арканзас, Алабама, Луизиана ва Техас штатлари рад этганди.

АҚШ миллий хавфсизлиги маслаҳатчиси ўринбосари Бен Родснинг маълум қилишича, қочқинларни қабул қилиш қийин ва жуда қиммат турадиган жараён бўлиб, қочқинларни террорчилик ташкилотига алоқаси борлигини аниқлаш ишни янада мураккаблаштиради.