Ироқ терактларга қадар Францияни хавфдан огоҳ этган

Жаҳон 16 Ноябрь 2015 6669

Ироқ расмий вакиллари Париж теракти бошлангунга қадар коалиция мамлакатларини ИШИД томонидан уюштирилажак ҳужумлардан воқиф этган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Аммо огоҳлантиришларга қарамай француз ҳукуматида мамлакатдаги террорчилик бўлинмалари томонидан теракт уюштирилиши ёки шунга ўхшаш қуролли ҳужум қилинишига оид ҳеч бир ҳужжат бўлмаган.
Франция хавфсизлик кучлари вакилининг маълум қилишича, улар ҳар куни ўз разведкалари орқали керакли маълумотлар олиб туришади.

Кўпроқ янгиликлар