ИШИД Париж ва Истанбулда бир вақтда теракт уюштиришни режалаштиргани маълум бўлди

Жаҳон 16 Ноябрь 2015 8872

13 ноябрь куни Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Истанбул шаҳрида улкан терактларни амалга оширишда гумон қилинган 5 кишини қўлга олган. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатди.

Улардан бири бироз олдинроқ ўлдирилгани айтилган Жиҳодчи Жонга яқин кишилардан бири экани аниқланган.

Туркия разведкаси маълумотларига кўра, қўлга олинган жангарилар Париждаги теракт ижрочилари билан алоқад бўлиб туришган.

Бироз олдинроқ, Ироқ томони Франция ҳукумати 12 ноябрь кунида эҳтимолий теракт хавфидан огоҳ қилгани маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ИШИД жангарилари томонидан давомли терактлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу хунрезликлар натижасида 132 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 349 нафарни ташкил этади. Жароҳатланиб шифохонага ётқизилганларнинг 96 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Кўпроқ янгиликлар