АҚШ президентлигига республикачилар томонидан номзод бўлган Жеб Буш АҚШнинг ИШИДга қарши "уруш эълон қилиши"ни сўради. Бу ҳақда "Политико" нашри хабар тарқатган.

"Биз уруш эълон қилишимиз, барча кучларни бирлаштиришимиз ва ИШИДни йўқ қилишимиз даркор", деган у.

Бушнинг фикрича, АҚШ ИШИДни бутунлай мағлуб этиш салоҳиятига эга, лекин ўзиниг барча имкониятларидан фойдаланмади.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ИШИД жангарилари томонидан давомли терактлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу хунрезликлар натижасида 132 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 349 нафарни ташкил этади. Жароҳатланиб шифохонага ётқизилганларнинг 96 нафари оғир аҳволда қолмоқда.