Киевнинг амалдаги ҳокими (мэр) Виталий Кличко шаҳар мэрлиги учун ўтказилган сайловнинг иккинчи тури якунларига кўра ғолиб бўлди. Бу ҳақда 112Украина нашри хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, 100 фоиз овозлар ҳисоблаб чиқилганидан сўнг, Кличко 66,5 фоиз овоз олгани маълум бўлган.

Унинг рақиби Борислав Березовга эса 33,5 фоиз сайловчи ишонч билдиргани маълум бўлган.

Бироз олдинроқ, Кличко сайловда ғалаба қозонса, Борислав Березевга мэрликдан мансаб бермоқчилиги хабар қилинганди.