KUN.UZ дайжести: 16 ноябрь, Дунё хабарлари

Жаҳон 16 Ноябрь 2015 5302

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 16 ноябрь куни рўй берган энг дунё янгиликларини такроран ҳавола этамиз.

Афғонистонда террорчи-ҳудкуш ўзини портлатиб юборди

Афғонистонда террорчи-ҳудкуш ўзини портлатиб юборди. Натижада бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters.

Жеб Буш АҚШни ИШИДга уруш эълон қилишга чақирди

АҚШ президентлигига республикачилар томонидан номзод бўлган Жеб Буш АҚШнинг ИШИДга қарши "уруш эълон қилиши"ни сўради. Бу ҳақда "Политико" нашри хабар тарқатган.

ИШИД Париж ва Истанбулда бир вақтда теракт уюштиришни режалаштиргани маълум бўлди

13 ноябрь куни Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Истанбул шаҳрида улкан терактларни амалга оширишда гумон қилинган 5 кишини қўлга олган. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатди.

АҚШ Гуантанамодаги беш нафар маҳбусни БААга жўнатди

АҚШ Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган 5 нафар маҳбусни Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига жўнатди. Бу ҳақда Пентагонга асосланган ҳолда Рейтер нашри хабар тарқатган.

Британия Париждаги терактлардан сўнг махсус хизматлар ходимлари сонини оширишга қарор қилди

Британия ҳукумати терроризмга қарши кураш учун махсус хизматларни молиялаш ҳажмини кенгайтириб, улардаги штатлар сонини 15 фоизга оширади. Бу ҳақда британ бош вазири Дэвид Кэмерон девонхонаси эълон қилган пресс-релизда сўз боради.

Миср пирамидаси Россия, Франция ва Ливан байроғи тусини олди

Мисрдаги пирамида терактлар ва авиаҳалокатда нобуд бўлган одамлар хотирасига ифода тариқасида Россия, Франция ва Ливан байроқлари тусига кирди, деб маълум қилмоқда. Ahram Online.

Жаҳон банки: 2030 йилда қашшоқлар сони сезиларли даражада ортади

Агарда аҳолининг камбағал қатламини об-ҳаво катаклизм(фалокат)лари ва сув сатҳининг кўтарилишидан ҳимоя қилиш учун зарур чоралар кўрилмаса, иқлим ўзгаришлари 2030га бориб 100 миллион нафардан зиёд кишини қашшоқлик даражасига келтириб қўяди, дея маълум қилди Жаҳон банки.

Қирғизистонда 19 ёшли ИШИД одам ёлловчиси қўлга олинди

Қирғизистон ИИВ ходимлари Сурия ва Ироқдаги қуролли можароларда бир қатор террористик гуруҳлар таркибида жанг олиб борадиган одамларни ёллаш билан шуғулланган 19 ёшли республика фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда 16 ноябрь куни маҳкама матбуот хизмати хабар қилди.

Сурияда аёллар кийимида қочишга уринган ўнлаб жангарилар қўлга тушди

Сурияда иттифоқчилар томонидан қамал қилиб турилган Ҳалаб шаҳридан чиқиб, аёллар кийимини кийган ҳолда қочиб кетишга уринган ИШИДнинг ўнлаб жангарилари қўлга тушди. Бу ҳақда Эроннинг Фарс ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Қонга ботган “Батаклан” театридан биринчи кадрлар чоп этилди

Якшанба куни жаҳон матбуотида Париждаги “Батаклан” театрида содир бўлган оммавий қирғиннинг дастлабки суратлари пайдо бўлди.

Тожикистонда 300 метр чуқурликка қулаб тушган автобус ичида 2 ёшли қизча тирик қолди

Тожикистоннинг тоғли дарасида 300 метр пастликдаги жарга қулаб тушган микроавтобус ичида бўлган 2 ёшли қизча тирик қолди. Бу ҳақда Тожикистон телеграф агентлиги хабар тарқатган.

Кличко Киев мэрлиги учун сайловда ғалаба қозонди

Киевнинг амалдаги ҳокими (мэр) Виталий Кличко шаҳар мэрлиги учун ўтказилган сайловнинг иккинчи тури якунларига кўра ғолиб бўлди. Бу ҳақда 112Украина нашри хабар тарқатди.

Facebook Париж ва Байрутдаги терактларга икки хил муносабатда бўлгани боис танқид остига олинди

Парижда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатларидан сўнг интернетда энг қизғин муҳокама қилинаётган масалалардан бири Facebook ижтимоий тармоғи бўлди. Гап шундаки, тармоқ франциялик фойдаланучиларга “хавфсизлик текшируви” хизматини тақдим этди, шунингдек, фойдаланувчиларга ўз аватарларига Франция байроғини ўрнатишни талаб қилди.

Кўпроқ янгиликлар