Марокашдаги самбо бўйича ЖЧда Ўзбекистон вакиллари 7та медал олишди

Спорт 16 Ноябрь 2015 1512

Марокашнинг Касабланка шаҳрида самбо бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Йилнинг сўнгги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этди.

Жаҳон чемпионатининг илк куни ўзбекистонлик самбочилар терма жамоа ҳисобига 1та олтин ва 3та бронза медалини тақдим этишганди.

Жанговор самбо бўйича 74 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда Истам Қудратов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, икки карра жаҳон чемпиони номига сазовор бўлганди. Шунингдек, 52 кг вазн тоифасидаги Саттор Эргашев, 69 кг вазндаги Сарбон Эрназаров ҳамда 100 кг вазн тоифасидаги Исломжон Азимов жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритишган эди.

Жаҳон чемпионатининг кейинги кунларида эса терма жамоа ҳисобидаги медаллар сони яна учтага кўпайди. Жанговор самбо баҳсларининг 80 кг вазн тоифасида курашган Санжар Неъматов, 52 кг вазндаги Давлат Ҳамроев ҳамда Раҳматжон Аҳмедов бронза медалларига сазовор бўлишди.

Шу тариқа, 7та медал олган Ўзбекистон терма жамоаси жами 74 жамоа иштирок этган турнирда России (3та олтин, 4та кумуш ва 7та бронза), Қозоғистон (3, 3, 4), Украина (2, 4, 8), Беларусь (2, 2, 9), Грузия (2, 2, 5) ва Болгария (2, 2, 2) терма жамоаларидан кейин 7-ўринни эгаллади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар