Мисрдаги пирамида терактлар ва авиаҳалокатда нобуд бўлган одамлар хотирасига ифода тариқасида Россия, Франция ва Ливан байроқлари тусига кирди, деб маълум қилмоқда. Ahram Online.

Пирамидада байроқлардан ташқари Миср томонидан Россия, Франция ва Ливанга ҳамдардлик билдирилган рус, француз ва араб тилидаги ёзувларни ҳам учратиш ҳам мумкин.

Маълумот учун, 2015 йилнинг 13 ноябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида туркум терактлар содир бўлди. Натижада 129 киши ҳалок бўлди, 352 киши эса шифохоналарга ётқизилди. Улар орасидан 99 нафарининг аҳволи ўта оғир.
2015 йилнинг 31 октябрь куни Шарм аш Шейхдан Санкт-Петербургга парвоз қилган Россия самолёти бортидаги 224 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси билан бирга ҳавода портлаб кетди.

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубида жойлашган шаҳарчада юз берган икки портлаш натижасида 40 га яқин киши нобуд бўлди, 240 нафари эса жароҳатланди.