АҚШнинг ИШИДга қарши кураш сиёсати мағлубият билан якун топди. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармаси директори ўринбосари Майкл Морелл баёнот берди.
“Охирги бир йил давомида ИШИД Ғарбий Европадаги давлатларга ҳужум қилиш салоҳиятини ўстира олди, - унинг сўзларини келтиради CBS канали.

– Париждаги терактлар уларнинг бу борадаги биринчи муваффақиятидир”.
Морелл АҚШнинг стратегияси иш бермаётганини, бошқа вариантларни кўриб чиқиш пайти келганини таъкидлаб ўтди. Унинг ишонишича, АҚШ Россия ва Сурия билан ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим.

“Башар Асад дарҳақиқат муаммонинг бир қисмидир, лекин ечимнинг ҳам бир қисми бўлиши мумкин, шундай эмасми? У бир муддат мансабни тарк этмаслиги, Сурия армияси эса коалиция кўмагида ИШИДга қарши курашиши борасидаги келишув энг яхши натижа бўлар... ва энг яхши натижани берар. Бу масалани яна муҳокама қилиш керак деб ўйлайман”, - хулоса қилди Морелл