Москвадаги ўзбеклар кафесига уюштирилган ҳужумга мулк бўйича келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда

Жамият 16 Ноябрь 2015 4505

Москва шаҳрининг шимоли-ғарбидаги Авиация кўчасида жойлашган «Я Самарқанд» кафесига ҳужум уюштирилишига мулк бўйича тортишув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда ТАСС ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари берган маълумотга таяниб хабар тарқатди.

«Ҳозирги вақтда полиция ҳужум қилганларни кузатиш билан бир вақтда ушбу ҳолат бўйича барча молиявий-хўжалик ҳужжатларини ўрганиб чиқмоқда», - дейди мансабдорлардан бири.

Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳрининг шимоли-ғарбидаги Авиация кўчасида жойлашган ўзбекларга тегишли бўлган «Я Самарқанд» кафесига 19 кишидан иборат жиноий гуруҳ бейсбол биталари билан қуролланган ҳолда кафега бостириб киришган ва уларга ҳужум уюштирган.

Ҳужум вақтида кафе эгаларидан бири ҳисобланган ўзбекистонлик жонини қутқариш учун иккинчи қаватдан пастга сакраган ва оёғини синдириб олган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар