АҚШнинг Марказий разведка бошқармасида Парижда режалаштирилаётган терактлар ҳақида стратегик огоҳлантириш бўлган, деб айтди МРБ директори Жон Бреннан Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказидаги чиқиши пайтида, деб хабар берди NPR нашри.

“Бўлиб ўтган терактлар кутилмаган воқеа бўлмади. Бизда бу ҳақда стратегик огоҳлантириш бўлган, бироқ тафсилотлар бўлмаган”, деб айтди Бреннан.

Бреннан махсус хизматлар ходимлари ИШИД жангариларининг имкониятларини етарлича баҳолай олмаганлари ҳақидаги эътирозлар билан рози бўлмади. Бреннан террорчиларни “ўзининг ҳалифалигига эътиборни қаратиш мақсадида атайлаб хорижда терактлар уюштирган телбалар” деб атади.