Олланд мамлакат полиция хизматида 5 минг янги иш ўрни яратилишига ваъда берди

Жаҳон 16 Ноябрь 2015 1537

Франция президенти Франсуа Олланд келгуси икки йил мобайнида мамлакат полициясида 5 минг иш ўрни яратилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Олланд, шунингдек, давлат чегараларини мустаҳкамлаш мақсадида божхона хизматида минглаб янги иш ўринлари ташкил этилишини ҳам таъкидлаб ўтди.

У 2019 йилда қуролли кучлар таркибида ҳеч қандай қисқартириш бўлмаслигига ваъда берди.

Кўпроқ янгиликлар