Франция президенти Франсуа Олланд Франция — Германия учрашувидаги мухлисларни «Стад де Франс»дан эвакуация қилмасликни топширган. Сабаби айнан стадион ўша пайтда энг хавфсиз ҳудуд саналган, дея хабар беради Wall Street Journal.


Манбанинг маълумотига кўра, Олланд мухлисларни эвакуация қилса, кўчада улар террорчилар ҳужумига учраб ҳалок бўлиши мумкинлигидан хавотирланиб, шундай қарорга келган. Олланднинг ўзи эса ўша вақтдаёқ эвакуация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ИШИД жангарилари томонидан давомли терактлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу хунрезликлар натижасида 129 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 352 нафарни ташкил этади. Жароҳатланиб шифохонага ётқизилганларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.