20-22 ноябрь кунлари Хитойнинг Чингдао шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При ўтказилади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот-хизмати хабарига кўра, ушбу турнирда 68 давлатдан 430 нафар дзюдочи иштирок этади.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида бу турнирда қатнашиш учун қуйидаги 7 спортчи йўл олган:
Шарофиддин Лутфиллаев (- 60 кг) – Париждаги Катта Дубулға турнири бронза медали соҳиби, дунё рейтингида 7-ўрин.

Мирали Шарипов (- 73 кг) – Тошкент-2015 Гран-Приси ғолиби, дунё рейтингида 41-ўрин.

Ғиёсжон Бобоев (- 73 кг) – Тошкент-2015 Гран-Присининг бронза медали соҳиби, дунё рейтингида 63-ўрин.

Яҳё Имомов (- 81 кг) – Будапешт-2015 Гран-Приси ғолиби, дунё рейтингида 16-ўрин.

Шахзод Собиров (- 81 кг) – Париждаги Катта Дубулға турнири ғолиби, дунё рейтингида 22-ўрин.

Дониёр Худайбергенов (- 90 кг).