Парижда содир этилган теракт қурбонлари сони 132 нафарга етди. Бу ҳақда Париж шифохоналари бошқармаси хабар берган.

13 ноябрь куни Париж шифохоналарига террорчиларнинг ўқларидан ва портловчи моддалар зарраларидан жароҳатланган ўнлаб кишилар келтирилган.

Ҳаракатда “Оқ режа” бўлган. Шаҳарга мамлакатнинг барча нуқталаридан врачлар, хирурглар ва реаниматологлар келтирилган. Тезкор режимда 60 га яқин жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Айни пайтда шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида ўнлаб кишилар қолмоқда.