Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған Антальяда ўтаётган G20 саммити доирасида учрашув ўтказди, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.

Бир соат давом этган учрашувда, шунингдек, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Феридун Синирлиўғли, энергетика вазири Али Ризо Алабўйин ҳамда Туркия разведка идораси раҳбари Хоқон Фиданлар иштирок этишди.

Таъкидланишича, учрашув бошида Эрдўған Путиндан Ангела Меркель билан учрашув қандай ўтганини сўраганида, Кремль етакчиси “Good, very good” (“Яхши, жуда яхши”) деб жавоб берган.
Томонлар 15 декабрь куни Қозон шаҳрида ўтказиладиган икки томонлама саммит борасида келишувга эришишган. Шунингдек, тадбирнинг ташкилий томонлари муҳокама қилинган.