Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев айни пайтда Хитойда даволаш-профилактика тадбирларини қабул қилмоқда. Бу ҳақда мақсадида 24.kg ахборот агентлиги давлат раҳбари матбуот хизмати маълумотига асосланган ҳолда хабар қилди.

Маълумотларга кўра, президентнинг қисқа муддатли меҳнат таътили давом этмоқда. “Тахминан шу ҳафтада президент ўз ишига қайтади”, - қайд қилинди ахборот сиёсати бўлими хабарида.

Қирғизистон президенти 2015 йилнинг 10 ноябрь куни қисқа муддатли таътилга чиқди. Хабарларга кўра, Алмазбек Атамбаев таътилни ўз оила аъзолари даврасида ўтказади.