АҚШ Суриядаги мухолиф кучлари коалициясига ИШИДга қарши курашиш мақсадида яна бир партия қурол-яроғ етказиб берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, қурол-яроғ қуруқлик маршрути бўйлаб мамлакат шимолига олиб кирилган. Бу жараёнда америкалик ҳарбийлар иштирок этмаган. Воқеанинг бошқа тафсилотлари номаълум.
Охирги марта АҚШ Сурия исёнчиларига шу йилнинг октябрь ойи бошларида 50 тонна ўқ-дори етказиб берган эди.