Россия Давлат Думасида ИШИД жангариларининг фаолияти сабабли Telegram месенжерига киришга чекловлар ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқиш сўралмоқда, дея хабар берди РИА “Новости”.

“Россия ОАВ хабарларида ИШИД жангарилари томонидан Telegram месенжеридан ташвиқот мақсадларида фойдаланилаётган тўғрисидаги кўплаб маълумотлар кўзга ташланмоқда”, - дейилади Россия Давлат Думаси Конституцион қўмитаси раҳбари Александр Агеевнинг махсус хизматларга тақдим этган мурожаатида.

Депутатлар ФХХдан мазкур маълумотларни текшириб кўриш ва улар ўз тасдиғини топган тақдирда, фойдаланувчиларнинг Telegram`га киришини чеклаш имкониятлари кўриб чиқишни сўрашмоқда.