Россия ТИВнинг террорчиликка қарши кураш бўйича ўринбосари Олег Сиромолотов берган баёнотга кўра, Сочидаги Олимпиада арафасида самолёт билан боғлиқ теракт бартараф қилинган эди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, ушбу ишда 5 мамлакат махсус хизматлари ходимлари иштирок этган.

Сиромолотовнинг сўзларига қараганда, террорчилик хавфи анча жиддий бўлган, фош этилган энг муҳим ҳолатда эса қўпорувчилар самолётдан фойдаланишни режалаштиришган.

“Сочи Олимпиадасид ан мисол келтираман. Олимпиадага тайёргарлик кўриш жараёнида 3 йил ичида биринчи марта дунёнинг турли мамлакатларининг махсус хизматлари биргаликда иш кўрди”, - деди амалдор Федерация кенгашидаги йиғилиш чоғида.