Россиянинг Калуга вилоятида Chevrolet Lacetti ва MAN юк машинаси тўқнашувида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ.

Аввалроқ баъзи ОАВларда Калуга вилоятида М3 “Украина” трассасининг 274 километрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Россия ИИВнинг Калуга бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, ҳалокатда 3 нафар тожик ва 2 нафар эквадорлик ҳалок бўлган.