Франциялик шифокорларнинг аниқ маълумот беришларига кўра, Париж теракти қурбонларининг расмий сони 129 нафарни ташкил этади, улар 132 нафар эмас. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда.

Ушбу маълумотни Париж бирлашган шифохоналари ва пойтахт вилоятлари ташкилоти тақдим этган.

Шифокорлар, шунингдек, терактларда қурбон бўлганларнинг сонини фақатгина пойтахт прокурори маълум қилиш ҳуқуқига эга эканлигини ҳам таъкидлаб ўтишган.
Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони 132 нафарни ташкил этаётгани тўғрисида маълумотлар тарқатилган эди.