"Реал" жамоаси раҳбарияти ўзининг асосий ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотишга тайёрлиги хабар қилинди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатган.

Хабрада айтилишича, мадридликлар уни камида "МЮ"дан трансфер қилиш учун сарфлаган маблағлари қийматида сотишни режалаштиришган.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик ушбу футболчи 2009 йилнинг ёзида "МЮ"дан 80 млн евро эвазига "Реал" сафига келиб қўшилганди.

Айни вақтда унинг хизматларига "ПСЖ" ва "МЮ" жамоаларидан қизиқишлар мавжуд.

Шунингдек, "Челси" жамоаси хўжайини Роналдуни келгуси йилнинг ёзида ўз жамоаси сафига қўшиб олишни режалаштирган.