2015 йилнинг октябрь ойида Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон халқаро темир йўл магистрали Афғонистон чегараларига қадар қуриб битказилган эди.
Туркман расмий ахборот манбасининг хабарига кўра, лойиҳанинг биринчи босқичида иккита темир йўл участкаси:

Туркманистон ҳудудидаги 85 километрлик Атамират-Имамназар ва Имамназардан Афғонистон ҳудудидаги Андхой аҳоли пунктига қадар давом этадиган 38 километрлик тармоқни қуриб битказиш кўзда тутилган. Магистраль бўйлаб иккита темир йўл кўприги ва иккита темир йўл станцияси бунёд этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 3 декабрда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамамедов, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Рухоний Қозоғистон-Туркманистон-Эрон трансмиллий темир йўлининг очилиш маросимида иштирок этган эди.

2011 йил апрелида эса Ашхободда Марказий Осиёни Яқин Шарқ давлатлари билан боғлайдиган янги Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон-Қатар халқаро транспорт-транзит йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома имзоланган эди.