Washington Post Париждаги терактларга 20 киши алоқадор эканини маълум қилди

Жаҳон 16 Ноябрь 2015 1866

Франция пойтахтидаги ҳужумларни ташкил этишда энг камида 20 киши иштирок этган, дея маълум қилди The Washington Post.

Газета маълумотларига кўра, Париждаги терактлар ижрочиларининг энг камида икки нафари Европага Яқин Шарқдан қайтиб келган.
Газетанинг ёзишича, Париж шимолидаги Stade de France стадиони яқинида ўзини портлатиб юборган террористлардан бири 20 ёшли Билол Хадфи ҳисобланади. Бунга қадар у бирмунча вақт Сурияда бўлган, сўнгра у ерда Бельгияга қайтган ва шу ерда Бельгия махсус хизматлари диққат марказидан четга чиққан.

Яна бир террорчи — Омар Мустафал майда жиноятлари сабабли саккиз маротаба полиция томонидан қўлга олинган. Махсус хизматлар сўнгги икки йил давомида унинг нима билан машғул бўлганини билишмаган. Тахминларга кўра, 2013 йилнинг қишида Мустафал Сурияга борган.
Махсус хизматлар диққат марказига тушган кишилар иштирокидаги кенг миқёсли босқинчиликларга тайёргарлик кўрилганининг Европа хавфсизлик хизматлари томонидан эътибордан четда қолгани бу борада йирик жарлик мавжудлигидан далолат беради, дейди The Washington Post`нинг юқори лавозимли ахборот манбаси.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар