“007: Спектр” фильми АҚШ прокатида икки ҳафтадан буён етакчиликни бой бермаяпти. Ўтган дам олиш кунлари фильм 35.4 млн доллар ишлади.

Биринчи дам олиш кунларига нисбатан даромаднинг тушиши 50 фоиздан сал камроқ бўлди. Шимолий Америкадан ташқарида фильм 413 млн доллар ишлади. Шу тариқа, “бондиана”нинг 24-қисми умумий миқдорда 540 млн доллар тўплади.

Хитойда картина 48.2 млн доллар тўплай олди. Бу Хитой прокати тарихида 2D форматида намойиш этилган фильмлар орасидаги энг яхши стартдир.

Фильмнинг ишлаб чиқариш бюджети 245 млн доллардан ошган эди. Демак, лойиҳа икки ҳафтадаёқ ўз харажатларини қоплай олди.

Иккинчи ўринда бу кўрсаткич бўйича “Снупи ва пакана бақалоқ кинода” анимацион фильми 24.2 млн доллар натижа билан турибди. Учинчи поғонани ўтган дам олиш кунлари дебютанти – “Куперларни севинг” комедияси 8.4 млн долларлик кўрсаткич билан банд этди.